Мозамбикда бензин ташувчи машинанинг портлаши оқибатида камида 73 киши ҳалок бўлди, яна бир неча ўн киши турли жароҳатлар олди. Бу ҳақда Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳодиса 17 ноябрь куни Малави чегараси яқинида содир бўлди. Бейра портидан Мозамбикка йўл олаётган бензин ташувчи машина ағдарилган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)