АҚШнинг Персилвания штатидаги кросс мусобақаси вақтида катта тезликда чопаётган кийик спортчини туртиб кетди ва уни бир неча метр нарига учириб юборди, деб хабар берди «Корреспондент» NBC телеканалига таяниб.
Гвинедд-Мерси университети спортчиси ўзини кийик йўналишидан олиб қочишга улгурмади. Кийик яқин масофа қолганида бошини эгиб, спортчининг оёғига урилган ва уни бир отиб юборган. Кейин эса худди ўша тезликда йўлида давом этган.
Университет талабаси ўзига келиб олиши учун бир неча дақиқа керак бўлди. Жароҳатига қарамай, у кроссни давом эттирди ва бир амаллаб финишга етиб келди.
Изоҳ (0)