Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 29-тури доирасида яна 3 та учрашув ўз якунига етди. Икки кун аввал «Обод» ва «Андижон» ўйини бўлиб ўтган бўлса, 17 ноябрь куни 3 та ўйин ўтказилганди. Эртага — 19 ноябрь кунги яна битта ўйин билан 29-турга якун ясаб берилади.
«Бунёдкор»нинг очко йўқотиши сабаб чемпионликни қўлга киритган «Локомотив», ўз майдонида «Металлург»ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди. Чемпионлик ўйинида «темирйўлчилар»дан Икром Алибоев қизил карточка олиб, майдонни эртароқ тарк этди.
Собиқ чемпион «Пахтакор» эса «Олмалиқ» майдонида зафар қучди. Шунга қарамай клуб кучли тўртликка кира олмаслигини билиб бўлган. Шунингдек, халқаро майдондан ҳам четда қолиб кетган.
Лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган «Қўқон—1912» вазифани деярли уддалади. 29-турни Ғузорда «Шўртан»га қарши ўтказган жамоа 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 29-тур беллашувлари 18 ноябрь, жума
Изоҳ (0)