2016 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томон муносабатларининг долзарб жиҳатлари, жумладан, олий ва бошқа даражалардаги Ўзбекистон–Афғонистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)