Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмуннинг «Рубин» клубидан «Ростов»га ўтиши бўйича иши юзасидан ҳужжатлар қабули якунланди. Бу ҳақда футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳуқуқшунос Михаил Прокопец «ТАСС»га маълум қилди.
Октябрь ойи охирида ФИФА Сардор Азмуннинг трансфери борасида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, футболчининг ўзидан трансферининг ҳақиқий келишуви ва унинг иловаларини тақдим қилишни сўради. Эронлик футболчи барча расмий ҳужжатларни тақдим қилди.
«Ҳужжатлар қабули якунланди. ‘Рубин’ полициядан ариза юборган тақдирда ҳам у қабул қилинмайди. Мазкур иш ФИФА йиғилишида, декабрь охири ёки январь бошларида кўриб чиқилади», – деди Прокопец.
Жорий мавсумда Сардор Азмун «Ростов»нинг барча турнирларида 20 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)