18 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳада нефть қазиб олувчи мамлакатларнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Қатар энергетика ва саноат вазири Муҳаммад ас-Саданинг маълум қилишича, музокараларда иштирок этишини 11 мамлакат вакиллари тасдиқлади, деб хабар беради «Нефть России».
«Учрашув норасмий, маслаҳатлашув тарзида бўлади. Бугун биз иштирок тасдиғини олдик. Бу ёндашувларни яқинлаштириш учун керак бўладиган маслаҳатлашув жараёнидир», — таъкидлади вазир.
Изоҳ (0)