16 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкент шаҳрида биометрик паспортлар берилиши вақтинча тўхтатилди. Бир ой давомида биопаспортларни тайёрловчи қурилмаларга техник хизмат кўрсатилади ва профилактикадан ўтказилади.
2. Видео: Хитойда йўлни кесиб ўтаётган 20 минг ўрдак тирбандлик келтириб чиқарди. Қайд этиш жоиз, ўрдаклар айнан пиёдалар учун мўлжаллаган йўлакчадан йўлни кесиб ўтган.
3. «Тошкент» телеканали 21 ноябрдан «Тугун» миллий сериали намойишини бошлайди. Янги миллий сериални жорий йил 21 ноябрдан бошлаб «Тошкент» телеканалининг кечки дастурларида томоша қилишингиз мумкин.
4. ЎзХДП Президентликка номзодининг ижтимоий тармоқлардаги расмий бўлмаган саҳифаларидаги ахборотларга эътибор қаратмасликка чақирди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий сайлов штаби расмий баёнот билан чиқди.
5. Руслан Чагаев нима учун Германиядан Россияга кўчиб ўтганига тушунтириш берди. «Ҳозир бўш вақтим кўп бўляпти. Боксдан кейинги ҳаётимни йўлга қўйишга ҳаракат қиляпман».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)