28 нафар атлет ва экофаоллардан ташкил топган гуруҳ Ўлик денгизни сўзиб ўтди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Сузувчилар Иордания ва Исроил орасидаги 15 километрлик ҳудудни 7 соатда сузиб ўтгани таъкидланмоқда.
Хабарда қайд этилишича, сузиш иштирокчилари шу йўл орқали қуриб бораётган сув ҳавзасига эътибор қаратишни истаган. Сўнгги 30 йилда Ўлик денгизнинг сув сатҳи қарибй учдан бирига камайган.
Ташаббускорларнинг фикрича, маҳаллий ҳукумат расмийлари Ўлик денгизга қуйилувчи ягона – Иордан дарёсидан сувни буришда давом этса, шўр кўл бутунлай қуриб кетиши мумкин.
Акция ташкилотчиларининг айтишича, сузувчилар тарихда биринчи марта Ўлик денгизи сузиб ўтди. Масофани сузиб ўтганлар ушбу синов анча қийин эканини маълум қилди.
Ўлик денгизи дунёдаги энг шўр сув ҳавзаларидан бири. Унинг шўрлиги 300–310 фоизни ташкил этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)