Ўзбекистон Репсубликаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Молдова Республикасининг янги сайланган президенти Игорь Додонни табриклади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мактубда давлат раҳбари Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик давлатлар ва халқалар манфаатлари йўлида бундан буён ҳам ривожланиши ва мустаҳкамланишига ишонч билдирилди.
Шавкат Мирзиёев Игорь Додонга мустаҳкам соғлик, бирдамлик, масъулиятли давлат мансабида улкан муваффақиятлар, Молдова халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади.
Изоҳ (0)