Москванинг «Внуково» аэропортига «Санкт-Петербург—Минеральние води» йўналишида парвозни амалга ошираётган самолёт фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Унинг бортидаги йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис эта бошлагани бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «Вести.ru».
Фавқулодда хизматларнинг маълум қилишича, йўловчи тиббиёт ходимларига топширилди, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Марҳум онкологик хасталикдан азият чекиб келгани маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)