Россия президенти сайловида мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний иштирок этиши мумкинлиги расмий Кремль учун мавзу эмас. Бу ҳақда Россия президентининг расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Бу борада муносабатга эга эмасмиз», — таъкидлади Песков.
Унинг сўзларига қараганда, президент сайловига ҳали кўп вақт бор, шу боис бу масала ҳали кун тартибида эмас.
Изоҳ (0)