Франциянинг собиқ иқтисодиёт вазири Эмманюэль Макрон Париж яқинидаги Бобиньи шаҳридаги чиқишида президентликка номзодини кўрсатишини маълум қилди. Бу ҳақда, BFMTV’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Мен Франция XXI асрга киришини, мамлакатим бошини кўтаришини, лекин қадимий тарихимиз билан алоқаларини сақлаб қолишини истайман», — таъкидлади сиёсатчи.
Бир муддат илгари у президентлик пойгасида иштирок этишни режалаштираётганини билдирган эди.
Франциялик ёш сиёсатчи илгари амалдаги президент Франсуа Олланднинг яқинларидан бири ҳисобланарди ҳамда унинг кўрсатмаси билан 2014 йилда иқтисодиёт вазири этиб тайинланган эди. Аммо турли сиёсий келишмовчиликлар туфайли у 2016 йил августида лавозимдан четлаштирилди. Вазирнинг ўзи сайловда иштирок этиш мақсадида лавозимни тарк этганини айтди.
Шундан сўнг Макрон «Маршда» номли ўз сиёсий ҳаракатини ташкил этди ва президентлик сайловида иштирок этиш нияти у ёки бу даражада ифода топган баёнотлар билан чиқа бошлади. Шунингдек, Макрон Франсуа Олландни танқид остига олиб келаётган эди.
Изоҳ (0)