Хитойда маҳаллий амалдорни мих отувчи тўппонча билан ўлдирган фермер қатл этилди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.
Ўлим ҳукми 15 ноябрь куни Хэбэй провинциясининг Шицзячжуан шаҳрида ижро этилди. Хитой қонунларига мувофиқ, Цзя Цзинлун исмли фермерга ўлими олдидан оила аъзолари билан видолашишга рухсат берилди.
2013 йилда Цзя Цзинлун ўз дугонасига уйланиш мақсадида уйини таъмирлай бошлаган эди. Аммо қишлоқ партия қўмитаси котиби Хэ Цзяньхуа уйни бузишга кўрсатма берди. Бундай қарорнинг сабаби номаълум. Аммо уй бузилганидан сўнг қиз фермерни ташлаб кетди.
Цзя Цзинлун котибдан қасос олиш учун уни ўлдирди. 2015 йил ноябрида суд уни айбдор деб тан олиб, ўлим жазосига ҳукм қилди.
Изоҳ (0)