Испания полицияси ўзини ФИФА вакили деб таништириб, маҳаллий жамоаларидан бири билан шартнома имзолаб бериш эвазига ёш футболчининг отасидан пул тама қилган фирибгарни қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
2015 йил июлида фирибгар ушбу инсонни учратиб, уни алдай бошлагани маълум бўлди. Қаллоб ўз «хизмати» эвазига 4 минг евро талаб қилган эди. Эркак пулни тўлади, лекин узоқ вақт мобайнида сохта амалдордан ҳеч қандай дарак ололмади. Клубга мурожаат қилганида улар бундай инсонни танимаслигини маълум қилди. Шунда алдов қурбони полицияга шикоят қилди.
Фирибгар 43 ёшли Сенегал фуқароси бўлиб чиқди. У Альхерсирас шаҳри судига етказилди.
Изоҳ (0)