Жанубий Кореянинг Samsung Electronics Co корпорацияси АҚШнинг автомобиллар учун аудиотизимлар ишлаб чиқарувчи Harman International Industries Inc компаниясини 8 миллиард долларга харид қилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ушбу шартнома Samsung’нинг Жанубий Корея ташқарисидаги энг йирик хариди бўлади.
Компания Harman’нинг ҳар бир акциясига 112 доллар таклиф қилмоқда. Бу акцияларнинг Нью-Йорк фонд биржасидаги охирги нархидан (87,65 доллар) 28 фоизга кўпроқдир.
Samsung Fiat Chrysler Automobiles NV (FCA) компаниясининг бир қанча активларини сотиб олмоқчи эди, аммо бир неча ҳафта муқаддам бу борадаги музокаралар муваффақиятсиз якунлангани маълум бўлди.
Изоҳ (0)