Наманганлик дастурчилар Devon дея ном олган мобил дастурни фойдаланувчиларга тақдим этди. Бу ҳақда «Namnews.uz» хабар бермоқда.
Дастурдан вилоятнинг географик жойлашуви, корхона ва ташкилотлари ҳақида тўлақонли маълумот олиш мумкин.
— Devon ахборот олувчига ўзи қизиқаётган маълумотларни бир зумда етказади. Жами 272 та бўлим мавжуд бўлиб, улар йўналишлар бўйича корхона, ташкилотлар рўйхатини ўз ичига олади, — дейди лойиҳа муаллифи Лазиз Носиров. — Ушбу дастур Android платформасида ишлайди, Google Play Market интернет дўконида мавжуд. Бошқа тизимлар учун ҳам яратиш ишлари олиб борилмоқда.