Руминиянинг собиқ президенти, яқинда Молдова фуқаролигини олган Траян Бэсеску ушбу мамлакат раҳбари сайловининг иккинчи турида овоз берди. Бу ҳақда у Бухарестдаги Молдова элчихонасида жойлашган сайлов участкасида журналистлар билан мулоқот чоғида айтиб берди, деб хабар қилмоқда «ТАСС».
«Молдова фуқароси сифатида мен Европа қадриятлари ғалаба қилишини хоҳлайман», — деди Бэсеску.
Ўтган ҳафта Бэсеску Европа тарафдорларининг ягона номзоди бўлмиш Майя Сандуга овоз беришини билдирган эди.
«Мен Сандуга овоз бераман, негаки, Молдова Европа курсини сақлаб қолса, у вақти келиб Руминия билан бирлашади», — деган эди Бесеску TVR телеканали эфирида.
2014 йилда давлат раҳбари лавозимидан кетгач, Бэсеску икки мамлакатнинг бирлашиши масаласига асосий эътиборини қаратишини маълум қилган эди. У Молдова билан бирлашиш Руминиянинг НАТОга ва Европа Иттифоқига қўшилишдан кейинги учинчи миллий лойиҳаси бўлиши лозимлигини айтиб келади.
Изоҳ (0)