АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Оқ Уйга ташрифи чоғида махсус хизматлардан махфий ахборот олиш рухсатига ҳам эга бўлди. Бу ҳақда, Fox News телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жумладан, каналнинг маълум қилишича, энди разведка хизматларининг давлат раҳбарига ҳар кунлик брифингида (PDB) акс этган маълумотлар Трампга ҳам етказилади. PDB энг муҳим ва махфий маълумотлар акс этган ўзига хос газетани эслатади.
Разведка хизматлари президентликка номзодларга ҳам бир қатор масалалар, жумладан, Хитой, Эрон ва ИШИД бўйича ахборий кўмак сифатида брифинг етказиб туради, аммо PDB ундан сезиларли фарқ қилиши айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)