АҚШнинг Калифорния штати аҳолиси федерация таркибидан чиқиш тўғрисидаги референдумни ташкил этиш бўйича кампания бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Кампаниянинг сайти — «Yescalifornia.org» очилди, у ерда Calexit тафсилотларини билиб олиш мумкин. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда #Calexit ва #Caleavefornia ҳештеглари ишга тушди. Ташаббус муаллифларининг айтишича, референдум 2019 йил баҳорида ўтади.
Ташкилотчилар референдум заруратини солиқ тўловчиларнинг пуллари ҳарбий ихтилофларга сарфланаётгани, бу ихтилофлар эса ҳеч қандай фойда ва натижага олиб келмаётгани билан тушунтирмоқда. Улар, Калифорния ажралиб чиққан тақдирда, аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатилишини ваъда бермоқда.
Калифорния мустақиллиги қўмитаси анча илгари ташкил этилган эди, аммо у Дональд Трамп президент сайловида ғолиб бўлганидан кейингина машҳурликка эришди.
Изоҳ (0)