2017 йилнинг 17 июнь куни старт олиб, 2 июлга қадар давом этадиган Конфедерациялар Кубоги мусобақаси учун ишлаб чиқариладиган махсус тўп «Красава» номини олди, деб ёзди «Чемпионат». Аввалроқ Жаҳон Чемпионати—2018 тимсоли сифатида «Забивака» номли бўри танланганди.
Нашрнинг «Р-Спорт»га асосланиб маълум қилишича, Конфедерациялар Кубоги учун қуръа ташлаш маросими 26 ноябрь куни Қозон шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирда ЖЧ мезбони сифатида Россия, амалдаги мундиал чемпиони сифатида Германия, шунингдек, ўз қитъасида тенгсиз бўла олган Чили, Мексика, Австралия, Португалия, Янги Зеландия каби мамлакатлар иштирок этади.
Конфедерациялар Кубоги учун чипталар савдоси йўлга қўйилган бўлиб, унинг илк кунида 30 мингта чипта сотиб бўлинган.
Изоҳ (0)