Ўзбекистон Россиянинг Астрахань вилояти билан у ерда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ва меҳнат фаолиятини ҳимоя қилиш борасида келишув имзолайди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ўзбекистон делегацияси 7–8 ноябрь кунлари Астрахань вилоятида бўлди. Ташриф чоғида делегация минтақанинг турли структураларида музокаралар ўтказди. Томонлар бир қатор долзарб масалалар, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг Астрахань вилояти ва умуман Россия ҳудудига миграциясини тартибга солиш масаласини муҳокама қилди.
Ўзбекистон делегацияси Жанубий Корея, Польша ва Япония ҳукуматлари меҳнат миграцияси масаласини ижобий ҳал қилганини айтиб ўтди ҳамда Астрахань вилояти билан мана шундай ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифи билан чиқди. Томонлар муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича келишув имзолашга қарор қилди.
Изоҳ (0)