10 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Мазкур беллашув олдидан «Championat.asia» нашри томонларнинг Тошкентда ўтган ўйинлари статистикасига эътибор қаратди.
Бунга қадар Иордания терма жамоаси Тошкентга тўрт бор ташриф буюрган бўлиб, шуларнинг 2 тасида дуранг ўйнаган ва 2 тасида мағлуб бўлган. Ўзбекистон томонининг ғалабаси билан якунига етган беллашувлар ўртоқлик мақомида бўлган. Жумладан, 2008 йил Ўзбекистон рақибини 4:1 ҳисобида, 2014 йил эса 2:0 ҳисобида таслим қилган.
ЖЧ саралашлари доирасида кечган икки беллашувда эса Иордания терма жамоаси сафарда дурангга эришган. 2001 йилги саралаш 2:2 ҳисоби билан якунига етган бўлса, 2013 йил томонлар плей-офф раундида тўқнашган. Учрашув 1:1 ҳисоби билан якунига етган, пенальтилар сериясида эса омад иорданиялик футболчиларга кулиб боққан.
Маълумот учун, Ўзбекистон — Иордания ўйини 10 ноябрь куни 17:00 да старт олади. 13 ноябрь куни чартер рейс билан Сеулга йўл оладиган Самвел Бабаян бошқарувидаги Ўзбекистон термаси, 15 ноябрь куни ЖЧ—2018 саралаши доирасида Жанубий Кореяга қарши саф тортади.
Изоҳ (0)