Москвадан Махачқалъа шаҳрига учаётган самолёт бортида кетаётган йўловчилардан бири оламдан ўтди. Бу ҳақда, Доғистон аэропорти ҳамда фавқулодда хизматларга асосланиб, «Аргументи и факти» маълум қилди.
Воқеа парвоз чоғида, «Нордавиа» авиакомпанияси самолёти ҳавога кўтарилишидан кўп ўтмай рўй берди. Ҳаво кемаси Москванинг «Домодедово» аэропортидан чиққан эди.
Марҳум йўловчининг шахси ва унинг ўлими сабаблари самолёт қўнганидан сўнг аниқланади. Ҳозирча унинг хаста бўлгани, парвоз чоғида уни даволовчи шифокори кузатиб боргани маълум.
Изоҳ (0)