АҚШ президентлик сайловида рақиби Хиллари Клинтонни ортда қолдираётган Дональд Трамп 2005 йилнинг 22 январь куни словениялик фотомодель ва дизайнер Меланья Трамп билан оила қурганди.
Жуфтликнинг 2006 йил 20 март куни дунёга келган Беррон Уильям Трамп исмли ўғил фарзанди бор. Бу ҳисоб бўйича Дональд Трампнинг тўртинчи фарзандидир.
АҚШнинг биринчи ледиси бўлишга яқин турган Меланья 1999 йилга келиб бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган бўлса, 2000 йилга келиб унинг сурати Британиядаги GQ журнали бош саҳифасида эълон қилинди. Меланья, шунингдек, Vogue, Harper's Bazaar, Ocean Drive, In Style, New York Magazine, Avenue, Allure, Vanity Fair, Self, Glamour, Elle, Sports Illustrated Swimsuit Issue каби машҳур журналлар учун ҳам суратга тушди.
Қизлик фамилияси Кнавс бўлган 46 ёшли Меланя Трамп 2010 йилдан буён ўзининг заргарлик буюмлари коллекцияси эга бўлиб, шу соҳада фаолият олиб боради.
Изоҳ (0)