Тинч океани ҳавзасида жойлашган Чили қирғоқларида 5,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Россия фанлар академиясининг Ягона геофизика хизмати Олтой-Саян филиали маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Зилзила эпицентри Чилининг марказий қисмида жойлашган Талкауано шаҳридан 34 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Силкинишлар шиддати бўйича зилзила «вайронкор» деб баҳоланди.
Маълумот учун, 4 ноябрь, жума куни Чилида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)