Италиялик актриса Орнелла Мути Россия фуқаролигини олиш учун мурожаат қилмади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Охирги пайтларда Ғарб санъаткорлари ва спортчилари орасида Россия фуқаролигини сўраб мурожаат қилиш ўзига хос анъана тусига кирди. Бу ишни 2013 йилда таниқли франциялик актёр Жерар Депардьё бошлаб берган бўлса, ундан сўнг америкалик боксчи Кичик Рой Жонс, жангчи Жефф Монсон, италиялик дзюдо мураббийи Эцио Гамбо Россия фуқаросига айланди. Яқиндагина Россия фуқароси паспортига америкалик актёр Стивен Сигал эга бўлди.
Шу муносабат билан журналистларлардан бири Песковга Орнелла Мути ҳам ушбу рўйхатга қўшилиш-қўшилмаслиги ҳақида савол берди.
«Йўқ, бунақа бўлган эмас», — деди Песков.
У, агарда Мути хонимдан мурожаат келиб тушса, Владимир Путин аризани кўриб чиқишини қўшимча қилиб ўтди.
Изоҳ (0)