Россиянинг Смоленск вилоятида истиқомат қилувчи аёл нафақахўр эрига сохта ҳайдовчилик гувоҳномасини совға қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Ушбу гувоҳномани Москвада олган эркак аёлга уни сотгани тегишли ташкилотларга маълум бўлди. Текширув чоғида 35 ёшли эркак нафақахўр аёлга Москва вилоятидаги автомактабни битирганлик ҳақидаги гувоҳномани сотгани аниқланди.
Эркак ушланиб, навбатчи қисмга етказилди ва у ерда айбини тан олди.
Шунингдек, 1956 йилда туғилган аёл сотиб олаётган гувоҳномаси сохта эканлигини билгани маълум бўлди.
Айни пайтда қалбаки гувоҳнома олиб қўйилди, гумондорга нисбатан эса иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)