Португалиялик футбол мутахассисиси Андре Виллаш-Боаш Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клубига бош мураббий этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Аввалроқ 39 ёшли мураббий Германиянинг «Вольфсбург» жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Андре Виллаш-Боаш «Шанхай СИПГ»даги 3 йиллик фаолиятидан сўнг истеъфога чиқарилган швециялик мутахассис Свен-Ёран Эрикссон ўрнини эгаллади.
«Чемпионат»нинг The Guardian ва Sky Sports журналистига таяниб хабар беришича, «Зенит», «Тоттенҳэм», «Челси» ва «Порту» каби клубларнинг собиқ устози Виллаш-Боаш янги жамоада йилига 12 миллион евро маош олади.
Маълумот учун, жорий мавсум якунида «Шанхай СИПГ» Хитой чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Мамлакат чемпиолиги эса қаторасига олтинчи марта «Гуанчжоу Эвергранд»га насиб қилди.
Изоҳ (0)