«Барселона» аёллар футбол жамоаси ҳужумчиси Барбара Латорре «Эспаньол»га қарши Испания чемпионатида ажойиб гол муаллифи бўлди, деб хабар бермоқда «iSport.ua».
Майдон марказининг чап қанотидан тўпни қабул қилган Барбара Латорре бирин-кетин тўрт футболчини алдаб ўтди. Барбаранинг бешинчи рақибаси унга нисбатан қўполлик ишлатди, аммо у ўрнидан туриб, ҳаракатланишда давом этди. 23 ёшли футболчи қиз йўлига тўғаноқ бўлган яна бир рақибасини алдаб ўтди ва дарвозага аниқ зарба йўллади.
Кўпчилик Барбаранинг голини Мессининг «Хетафе»га, Роналдонинг «Компостела»га урган голига ўхшатди. Таққосаш учун Месси ва Роналдо урган голлар видеоси қуйида келтирилган.
Мессининг «Хетафе» дарвозасига киритган голи
Роналдонинг «Компостела» дарвозасига киритган голи
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)