Ўзбекистонда қишлоқ жойларда сув қувурларини кенгайтириш ва модернизациядан ўтказиш дастури қабул қилинади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Айтилишича, кейинги беш йилда 9 минг километр сув қувурлари тармоқлари, 1400 қудуқ ва 3600 сув иншоотлари қурилади ва қайта тикланади. Бу Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятларида 3,2 миллион кишини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради. Шу тариқа, мамлакатда тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 67 фоиздан 84 фоизга кўтарилади.
Мазкур вазифаларни бажариш учун уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилади, шунингдек, молия вазирлиги қошида «Тоза сув» махсус фонди яратилади.
Изоҳ (0)