Қирғизистон социал-демократик партияси, шунингдек, «Бир бўл» ва «Қирғизистон» партиялари 3 ноябрь куни ягона парламент коалициясини ташкил этиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, яқин бир неча кун ичида коалицион келишувни имзолаган партиялар янги ҳукумат структурасини шакллантиради. Бу кейинги ҳафта бошида амалга оширилиши кутилмоқда.
Коалиция шакллантирилгани ҳақидаги расмий баёнот яқин орада тарқатилади, деб маълум қилди Қирғизистон СДП вакиллари.
Изоҳ (0)