Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон террорчилар Германия ҳудудида бошпана топаётганини айтди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Биз Германиядан ҳеч нарса кутмаяпмиз, лекин сизга (Германияга) террорга кўмак берганингиз учун тарихнинг ўзи ҳукм ўқийди», — деди Туркия раҳбари.
Шунингдек, у Туркия раҳбарияти Германия узоқ йиллардан буён Курдистон ишчи партияси ҳамда Инқилобий халқ озодлик партия-фронтини қўллаб-қувватлаётганидан ташвишдалигини билдирди.
«Германия гуленчиларнинг террорчи ташкилоти учун орқа ҳовлига айланмоқда», — қўшимча қилди Эрдўғон.
Изоҳ (0)