Англиянинг Legatum Institute тадқиқот маркази 2016 йил учун гуллаб-яшнаётган мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Жорий йилда Prosperity Index етакчисига Янги Зеландия айланди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Охирги етти йил давомида рейтингда Норвегия биринчиликни ҳеч кимга бермай келаётган эди. Аммо жорий йилда у ўз ўрнини Янги Зеландияга бериб қўйди ва иккинчи поғонага тушиб қолди.
Кучли учликка Финляндия якун ясади. Ундан кейин рўйхатдан Швейцария, Канада, Австралия, Нидерландия, Швеция, Дания ва Буюк Британия ўрин олди.
Изоҳ (0)