Emporis Skyscraper Award йиллик мукофоти доирасида дунёнинг энг чиройли осмонўпар бинолари аниқланди. Рейтингда Хитойдаги Шанхай минораси етакчилик қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Шанхай минораси бетакрор дизайни, сониясига 20 метр тезликда ҳаракат қиладиган дунёдаги энг тезкор лифти ва энергиядан тежамкорлик билан фойдаланилиши туфайли ғолибликка лойиқ кўрилди.
Рейтингдаги кейинги ўринларни «Эволюция» минораси (Москва, Россия), Il Dritto (Милан, Италия), Jiangxi Nanchang Greenland Central Plaza (Нанчан, Хитой), ABODE 318 (Мельбурн, Австралия), Icon Bay (Майами, АҚШ), D1 (Дубай, БАА), 432 Парк-авеню (Нью-Йорк, АҚШ), Citygate (Вена, Австрия) ва ICE II (Торонто, Канада) эгаллади.
Изоҳ (0)