Испаниянинг «Барселона» футбол клуби раҳбарияти анча вақтдан буён жамоа етакчиси Лионель Месси билан амалдаги шартномасини узайтириш борасида бош қотирмоқда, деб хабар қилади «Чемпионат».
Каталонияликлар раҳбарияти аргентиналик футболчи 2018 йилнинг 30 июнида якунига етадиган шартномасини узайтиришга рози бўлишига 100 фоиз ишонч билдирмаяпти. Шу сабабли, Мессининг «Барселона»да қолиши учун сабаб бўла оладиган қадриятлар ҳақида ўйланиб қолди.
«Барселона» раҳбарияти 29 ёшли ҳужумчи келажаги борасида ўзи қарор қабул қилишини, шу билан бирга эса қарор Испания гранди фойдасига ҳал бўлишини хоҳлаяпти.
Натижада «кўк-анор ранглилар» раҳбарияти Мессига совринларни кафолат қилиб, унинг атрофида аргентиналик ўзини қулай ҳис қиладиган инсонлар бўлиши керак, деган хулосага келди.
Лионель Месси каталонияликлар билан янги шартномасида ўзининг биринчи клуби – «Ньюэллз Олд Бойз»га кетиш имконини берувчи банднинг киритилишини истаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)