Индонезиянинг Батам оролида кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди, яна 34 нафари бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари кема бортида бўлган 38 киши қутқарилгани ҳақида маълум қилди.
Кема Малайзиянинг Жохор-Бару портидан Индонезия томон йўл олаётган эди. Гувоҳларнинг айтишича, кема шиддатли шамол ва кучли тўлқинлар оқибатида ағдарилди.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди.
Изоҳ (0)