Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбек киноси вакилларининг Instagram’даги саҳифаларида режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг янги — «Маъсума» номли фильми трейлери тарқалди.

Трейлерга кўра, фильмда бош ролни актриса Шаҳзода Матчонова ижро этган. 1 дақиқалик ролик давомида актриса поездда, бозорда, аттракционлар боғида, милиция машинасида, байрамда ва яна бошқа жойларда бўлишга улгуради.

Ролик сўнгида эса актриса Нигора Каримбоеванинг қаҳрамонига: «Ҳаётга хуш келибсиз, жаннатдаги аёл», — дея, бош қаҳрамон юзига шапалоқ тортади.

Instagram’да эълон қилинган роликлар икки хил бўлиб, бирида кадр ортидаги овоз актриса Юлдуз Ражабовага, иккинчисида эса актёр Алишер Узоқовга тегишли.

@yolqin2ychiev @shahzodamatchanova @izzatlutfullayev

А видео постед бй Алишер Узаков (@alisheruzakov_official) он

Фильм «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ўзбекфильм» киностудиясида олинган. Премьераси қачон бўлиши ҳозирча номаълум.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар