Англия футбол уюшмаси (ФА) «Сандерленд» клуби бош мураббийи Дэвид Мойесни «Саутгемптон»га қарши (0:1) Англия Лига Кубоги нимчорак финалида мансабдор шахсга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун бир ўйинга дисквалификация қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шунингдек, 53 ёшли шотландиялик мутахассис 8 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди.
ФА Дэвид Мойес «Саутгемптон»га қарши учрашув сўнгида уюшманинг кодексини бузганини тан олганини маълум қилди.
Изоҳ (0)