Шу йилнинг 26−29 октябрь кунлари Навоий спорт саройида бадиий гимнастика бўйича иккита – халқаро тоифадаги спорт устаси Анастасия Берестецкая хотирасига бағишланган ва «Қизилқум олтини» номли халқаро турнирлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Мусобақаларда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Латвиядан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Навоий кон-металлургия комбинати томонидан ташкил этилган турнирда Ўзбекистон термаси шарафини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Жиззах, Хоразм, Навоий ва Қорақалпоғистон республикасидан 140 гимнастикачи ҳимоя қилди.
Мусобақалар олтита ёш тоифасида – 2004–2009 йилларда туғилган спортчилар орасида ўтказилди. Спорт устаси ва спорт усталигига номзодлар алоҳида беллашди.
Мусобақада 50 тўплам медаллар шодаси ўйналди. Ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар 37 та олтин, 45 та кумуш ва 25 та бронза – жами 107 та медални қўлга киритди. Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги спорт усталигига номзодлар 100 фоизлик натижа кўрсатиб, ўз тоифасида барча ўринларни эгаллади.
Изоҳ (0)