Англия футбол уюшмаси (FA) «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньони мамлакат чемпионати доирасида «Бёрнли»га қарши кечган баҳсда ўзини нолойиқ тутишда айблади. У танаффус чоғида ўйин ҳакамига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган эди, деб хабар беради «ТАСС».
«Айтилишича, трибуналар остидаги хоналарда ‘Манчестер Юнайтед’ ва ‘Бёрнли’ ўртасидаги учрашув танаффусида Моуриньо ҳакамлардан бирига нисбатан ҳақоратли эътирозларни билдирган», — дейилади FA баёнотида.
Иш юзасидан йиғилиш 4 ноябрга белгиланди.
Учрашув пайтида Моуриньо техник зонадан четлатилган эди. Биринчи бўлим давомида португалиялик мутахассис учрашув бош ҳаками Марк Клаттенбург билан тортишиб қолди ва бунинг оқибатида техник зонадан четлаштирилди. Иккинчи бўлимда Моуриньо жамоани стадион трибунасидан бошқариб турди.
«Манчестер Юнайтед» ва «Бёрнли» ўртасидаги ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.
Изоҳ (0)