Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Футбол бўйича Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв жамоани 2020 йилгача бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: «Football.ua»

Фото: «Football.ua»

Йоахим Лёв Германия футбол иттифоқи билан амалдаги шартномасини 2020 йилга қадар узайтирди. Унинг аввалги шартномаси 2018 йилгача амалда бўларди.

56 ёшли Лёв 2004 йили бундестим мураббийлар штабига кирган, 2006 йили Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган.

У терма жамоа бош мураббийи сифатида ўтган йиллар давомида жаҳон чемпиони бўлди (2014 йилда), шунингдек, 2008 йилги Европа чемпионатида иккинчи ўринни, 2010 йилги жаҳон чемпионати, 2012 ва 2016 йилги Европа чемпионатларида бронза медалларини қўлга киритди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар