Хитой жануби-ғарбидаги Чунцин шаҳрида жойлашган кўмир конида рўй берган портлаш оқибатида 15 кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Газ портлаши чоғида 35 киши ер остида эди. Икки кончи қутулиб қолди. 18 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Қидирув ишларини қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва полициячилар, жами 200 киши олиб бормоқда.
Изоҳ (0)