Франциянинг «Лион» футбол жамоаси Москванинг «Динамо» клуби ҳамда Франция термасининг собиқ аъзоси Матье Вальбуэнанинг вафоти ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айни дамда Вальбуэна «Лион» клуби аъзоси ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда 32 ёшли футболчининг ўлими ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Интернетда тарқалган турли хабарларга қарамай, Вальбуэна тирик ва соғлом. Биз бундай шармандали хатти-ҳаракатлардан ҳайратдамиз», – дейилади «Лион» клубининг матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема томонидан Маьте Вальбуэнанинг шантаж қилиниши юзасидан суд иши давом этмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)