Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида 30 октябрь, якшанба куни 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Япония ёшлар термаси Саудия Арабистони U-19 термасига қарши баҳс олиб борди.
Ўйиннинг асосий ва қўшимча таймларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса япониялик ёшлар 5:3 ҳисобида зафар қучиб, ўз ёш тоифасида Осиё чемпионига айланди.
Осиё Чемпионати—U19Финал30 октябрь, якшанба
Япония – Саудия Арабистони 0:0
Пенальтилар серияси: 5:3Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалда Эрон U-19 термасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, 2017 йили Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади.
Жаҳон чемпионати—2017 йўлланмасига мезбон Жанубий Кореядан ташқари Саудия Арабистони, Вьетнам, Япония ва Эрон ёшлар терма жамоаси эга бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)