American Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти учувчи кабинасининг тутай бошлагани туфайли Денверда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Fox News телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, ҳаво кемаси 569-рейс билан Лос-Анжелесдан (Калифорния штати) Канаданинг Торонто шаҳрига йўл олган эди. Парвоз давомида юзага келган механик носозлик учувчи кабинасининг тутай бошлашига олиб келган. Натижада ҳаво кемасининг командири энг яқин аэропортга қўнишга қарор қилди.
Қўниш муваффақиятли амалга оширилди. Самолёт бортида 100 га яқин йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Мутахассислар носозлик сабабларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)