Япониянинг Yamaha концерни 2017 йилда биринчи серияли спорткарини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда, компания вакилларининг баёнотига асосланиб, «Корреспондент.net» маълум қилди.
Янги автомобиль концепти ҳали кенг жамоатчиликка тақдим этилмади, аммо компания вакиллари унинг айрим тавсифлари билан ўртоқлашди. Унинг ташқи кўриниши Mazda Miata’дан олинади; автомобилни тайёрлашда фақат енгиллаштирилган металл турларидан фойдаланилади, шу боис унинг оғирлиги 750 килограммдан ошмайди.
Трансмиссия, машинанинг модификациясига қараб, уч хил вариантда тақдим этилади. Салон учун хавфсиз табиий материаллар ишлатилади.
Yamaha ҳеч қачон тўлақонли машиналар сериясини ишлаб чиқармаган. 2015 йилда Sports Concept модели концепти намойиш этилган эди, аммо унинг ташқи кўриниши танқидга учрагани боис ишлаб чиқариш йўлга қўйилмади.
Изоҳ (0)