Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Суриянинг Алеппо шаҳрида террорчилар томонидан заҳарли газ билан тўлдирилган снарядлар отилиши оқибатида 35 кишида бўғилиш белгилари пайдо бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Террорчилар Алеппонинг Ал-Ҳамдония турар жой мавзесига ҳужум уюштирган, мавзеда ҳарбий академия биноси ҳам борлиги айтилмоқда.

Хабар беришларича, ҳужум оқибатида 30 киши жабрланган ва камида бир киши ҳалок бўлган. Жабрланувчилар орасида ҳарбийлар ҳам, тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.

Кимёвий ҳужумнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар