Швециялик олимларнинг янги тадқиқотлари жарқалдирғочлар 10 ой давомида тинимсиз парвоз қила олишини кўрсатди. Тадқиқот натижалари Current Biology журналида эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Жарқалдирғочлар илиқ ҳаво оқимида мувозанатни сақлаб, энергияни тежайди ва юқори баландликдан пастга учишни режалаштираётган вақтда мизғиб олади.
Лунда университети олимлари Ғарбий Африкадан Марказий Африкага учаётган 19 жарқалдирғочни кузатди. Шулардан 3 таси бирор марта ҳам ерга қўнмади. Қолганлари фавқулодда вазиятлар, жумладан, инжиқ об-ҳаво вақтида парвозни тўхтатди.
Изоҳ (0)