Сибир ҳудудида 16–18 миллион йил муқаддам яшаган қадимий тўтиқуш қолдиқлари россиялик олимлар томонидан Байкал кўлига уюштирилган экспедиция чоғида аниқланди. «ТАСС»нинг Россия Фанлар академияси Палеонтология институти илмий ходими Никита Зеленковга асосланиб ёзишича, топилма турнинг келиб чиқиши ва эволюцияси ҳақидаги эски қарашларни кўп жиҳатдан ўзгартириб юборади.
Палеонтологларнинг айтишича, 16–18 миллион йил муқаддам бу ерда ҳали Байкал кўли йўқ эди. Шу пайтга қадар у дунёнинг энг қадимий кўли ҳисобланиб, 25–35 миллион ёшдалиги эътироф этиларди. Унинг ўрнида субтропик ўрмонлар ҳамда майда иссиқ кўллар жойлашган бўлиб, ушбу сув ҳавзалари соҳилларида каркидонлар ва ибтидоий отлар — анхитериялар юрган.
Шу пайтнинг ўзида тўтиқушлар Шимолий Америкада ҳам истиқомат қилган. Тўтиқушлар замонавий Чукотка ва Аляскани бирлаштирувчи қадимий Берингиядан Америкага ўтган бўлиши мумкин. Шу пайтгача қушлар жанубий ороллардан қитъаларнинг иссиқ зоналарига кўчгани тахмин қилинар эди.
Изоҳ (0)