КХДР Жанубий Кореядан психологик урушни фаоллаштириш мақсадида қуролсизлантирилган ҳудудга йирик монитор ўрнатиш режасидан қайтишни талаб қилди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Хабарда таъкидланишича, Пхеньяннинг жиддий огоҳлантиришига қарамасдан, Жанубий Корея томони уни ўрнатишга қарор қилса, Корея халқ армияси кучлари ушбу мониторни мўлжаллаб ўт очиш орқали йўқ қилиши маълум қилинган.
Ахборот агентлиги КХДРга қарши тарғибот кампанияси доирасида қуролсизлантирилган ҳудуддаги ҳарбий демаркация чизиғи бўйлаб турли техника воситаларини жойлаштираётган Жанубий Корея мудофаа вазирлигини кескин танқид қилган.
Изоҳ (0)